Ҳозирги вақтда (сентябрь -октябрь) ойларида кузги ва кечки олма, нок ва беҳи боғларидаги дарахтларга тутқич белбоғларни боғлаш ишларини амалга ошириш зарур тадбирлардан бири ҳисобланади.Уларни ноябр –декабр ойларида дарахтлардан ечиб олиб қайноқ сувга солиб олма қурти ва бошқа зараркунандаларни нобуд қилиш, ёқиб ёки кўмиб йўқотиш мақсадга мувофиқ бўлади.

МЕВАЛИ БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА ТУТҚИЧ БЕЛБОҒЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

Тузоқли белбоғлар.Дарахтлардан ерга тухум куйиш учун ва кейин дарахтларга чикиш учун харакатланаётган курт - кумурскаларни тутиш ва йўқ килиш максадида қўлланилади.

Одатда унинг кенглиги 20-25 см ташкил этиб, турли материаллар (похол, сомон, коноркоп, картон, поролон, полиэтилен ва х,.к)дан тайёрланади ва ердан 40-50см баландликда дарахтнинг силлиқ тана ва новдаларига ўрнатиб чикилади.

Тузокли белбогларни ўрнатишда аввал дарахтнинг белбоғ ўрнатиладиган жойи яхшилаб қуриган пўстлоқ ва шох-шаббалардан тозалаб ташланади. Белбоғларнинг курук, захарли ва елимли турлари мавжуд.

Қуруқ белбоғлар. Гофрировка қилинган қоғоздан эни 20-25 см тасма қиркиб олинади ва дарахтга гофри томонини юқорига килиб, чизикларини ётқизган холда дарахт танасига чилвирип ёки резинка ёрдамида боғлаб куйилади. Танани қисиб куймаслик учун бир ойда бир марта боғичини бўшатиб қўйилади, кўп боғбонлар уни кузда қурт- қумурсқалар қишлаш учун жой ахтараётган пайтда кўллайдилар.

МЕВАЛИ БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА ТУТҚИЧ БЕЛБОҒЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

20 см қоғоз тасма қиркиб олинади ва дарахт танасига конус сифат килиб боғлаб қўйилади, бунда паст қисми кенгрок (орасига хашоротлар кира оладиган), тепа кисми эса жипс килиб дарахт танасига боғлаб куйилади ва хечкандай очик йўлакчалар қолдирмаслик мақсадида лой билан суваб қўйилади.

Нурота туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

бўлими туман инспекторлари

О.Ҳамидов

Д.Ибодуллаев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.