Нурота туманида "Янги Ўзбекистон ёшлари - учинчи ренесанс пойдевори” мавзусида ёшлар марафони бўлиб ўтди.
НУРОТА ТУМАНИДА “ЁШЛАР МАРАФОНИ” ЎТКАЗИЛДИ.
Унда туманимизнинг фаол ёшлари, жумладан "Ўзбекистон учун 100 ғоя” танлови иштирокчилари, "Келажак лидерлари” клуби ва "Ёшлар парламенти” аъзолари, "Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган ушбу марафонда мамлакатимиз ривожи учун изланишда бўлган ёш сиёсатчилар, тадбиркорлар ва бошқа соҳа вакилларидан иборат беш нафар спикерлар ўзлари эришган ютуқлари борасида фикр алмашдилар.
НУРОТА ТУМАНИДА “ЁШЛАР МАРАФОНИ” ЎТКАЗИЛДИ.
Тадбир давомида Республика миқёсида ўтказилган "Ментал арифметика”  бўйича очиқ олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган бир қатор ёшлар Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов дасхати туширилган "Нурота тумани" кеча ва бугун китоби ҳамда туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.