Бугун, 30 сентябрь куни Нурота туманида жойлашган "Истиқлол” тўйлар масканида "Устоз ва мураббийлар куни”га бағишлаб байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими У.Халилов, сектор раҳбарлари, таълим тизимида узоқ йиллар давомида фаол меҳнат қилган устоз ва мураббийлар вакиллари иштирок этишди.

1 ОКТЯБРЬ – “УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАНДАГИ БИР ГУРУҲ ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Тадбирда туман ҳокими У.Халилов сўзга чиқиб, устоз-муаллимларни касб байрамлари билан муборакбод этиб, фахрий устоз ва мураббийлар, умумий ўрта таълим мактабларининг илғор ўқитувчилари, мактабгача таълим ҳамда профессионал таълимда фаолият юритаётган бир гуруҳ ўз касбининг фидойиларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган дилбар куй ва қўшиқлар гулдастаси устозларга байрам дастурига файз қўшди.
1 ОКТЯБРЬ – “УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАНДАГИ БИР ГУРУҲ ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.