Нурота туманида фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлар билан туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Норов, туман ҳокимлиги, тижорат банклари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 10 нафарга яқин тадбиркор иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммолари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим изланди.Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда...
Мурожаатлар асосан имтиёзли кредит, ер ажратиш, коммунал тармоқларига уланиш ва бошқа масалаларда бўлди. 
Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати мутасадди идоралар вакиллари ҳамда масалага даҳлдор корхона-ташкилот раҳбарлари  иштирокида таҳлил этилиб, аксарият мурожаатлар жойида ҳал қилинди.
Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга мурожаатларни қонуний ҳал этишлик учун муддатлар белгиланиб, аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси туман прокурори томонидан назоратга олинди.
Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда...

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.