Нурота туманидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун "Мурувват" эркаклар интернат уйининг қўшимча биноларининг очилиш маросими

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Нурота туманидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун "Мурувват" эркаклар интернат уйининг янгитдан қуриб битказилган маъмурий биноси, меҳмонхона ҳамда кутубхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Сенатор, вилоят ҳокими К.Турсунов, туман ҳокими У.Халилов ҳамда вилоят (туман) сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими томонидан Нурота "Мурувват” уйидагиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида турли мавзудаги бадиий  китоблар туҳфа қилинди.

Шундан сўнг "Мурувват” уйида яратилган шароитлар ва улар томонидан тайёрланган қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмалари билан танишишди.

Маълумот учун: мазкур "Мурувват" эркаклар интернатда бугун 225 нафар 18 ёшдан юқори бўлган биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони ҳисобланган имконияти чекланганлар истиқомат қилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.