Прокурор ва ёшлар учрашуви
Нурота туман прокурори 2-сектор раҳбари Ф.М.Норов томонидан "Ёшлар-келажагимиз" шиори остида 2-сектор ҳудудида жойлашган "Қизилча" МФЙда ёшлар билан учрашув ўтказди. 
Учрашувда 40 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди ҳамда учрашув давомида ёшлар муаммолари, саволлари, таклифлари ва ташаббуслари тингланиб, мутассади ташкилот вакиллари томонидан аниқ жавоблар ва тушунтиришлар берилди. 
Уларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, ҳуддуд ёшларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди ҳамда масъул ташкилотларга мурожаатлар юзасидан тегишлилиги бўйича топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.