Сирдарё вилояти Сардоба қишлоғида техноген талофатни бартараф этиш пайтида Миллий Гвардия хизматчиси "Жасорат” медали соҳиби Суюнов Хазрат Қараматович ўз хизмат бурчини бажариш пайтида ҳалок бўлган эди. 

Унинг мардлиги ва шижоати юракларда мангу қолади. Юрт посбонининг номини абадийлаштириш максадида Нурота тумани Чашма қишлоғининг 10-сонли умумтаълим мактабида қаҳрамон йигит шарафига унинг бюсти ўрнатилди.
ВАТАН ОЛДИДА ҚИЛИНГАН ҚАХРАМОНЛИК ҲЕЧ ҚАЧОН УНУТИЛМАЙДИ.
Мазкур тадбир очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқарма бошлиғи полковник Б.Усмонов, туман ҳокими У.Халилов шунингдек, вилоят ва туман мутассадди корхона ва ташкилот раҳбарлари, Ҳ.Суюнов оила аъзолари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққанлар марҳум ҳарбий хизматчининг хизмат бурчига содиқлиги, она ватанимиз ва халқимизга садоқати юракларда абадий қолиши ҳақида таъкидлаб ўтишди.
ВАТАН ОЛДИДА ҚИЛИНГАН ҚАХРАМОНЛИК ҲЕЧ ҚАЧОН УНУТИЛМАЙДИ.
Мазкур рамзий бюстни К.Турсунов очиб бергандан сўнг, гулчамбарлар қўйилиб ҳурмат бажо келтирилди. Мактаб ҳовлисида ташкил этилган ҳарбий хизматчиларнинг жанговор кўргазмали чиқишлари ва айниса, Суюновлар оиласи вакили томонидан айтилган шеърлар кўнгилларни жумбушга келтирди.

Шунингдек, марҳум руҳига ҳурмат бажо келтириш мақсадида бир қуръон тиловат қилиниб, олий фазилатлари ёдга олинди.
ВАТАН ОЛДИДА ҚИЛИНГАН ҚАХРАМОНЛИК ҲЕЧ ҚАЧОН УНУТИЛМАЙДИ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.