Ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан "Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан чет мамлакатидан ичимлик сувини ташувчи маҳсус автотранспорт буюртма асосида олиб келинди.
Ҳозирги кунда вилоятимизга шу турдаги 6 та транспорт воситаси келтирилган. 
Жумладан Нурота туманининг Темирқовуқ маҳалласидаги Пойга, Болташодир, Хужамурод, Қизилча маҳалласидаги Қизилча 1-2 фермаси, Қўшқудуқ, Улус қишлоқларида яшовчи аҳолининг фақат ичимлик сувига бўлган эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади.
Махсус жиҳозланган ушбу транспорт воситасини Нурота туман ҳокими У.Халилов Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан Навоий Сувтаъминот МЧЖ Нурота тумани бўлимига узоқ чўл ҳудудлари аҳолисини учун тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 25 тонна сиғимга эга бўлган "SHACMAN" русумли махсус жиҳозланган автомобилни туман бўлимига топширди.
Махсус жиҳозланган автомобил

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.