Бугун Нурота туманида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшлайлик!” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган ҳолда ”Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. 
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Энг қувонарлиси туманнинг энг чекка хушманзара худудларидан бири бўлган Сентоб МФЙда тадбир ташкиллаштирилиб,  тадбирда Нурота туман ҳокими У.Халилов сўзга чиқиб йиғилганларни мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги билан қизғин табриклаб, туманда истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритди.
Тадбирга  узоқ йиллар самарали хизмат қилган инсонлар,  устоз ўқитувчилар, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуришди.
Тадбирда сўз олган устозлар ҳамда ёшлар вакиллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашув дилкаш суҳбатлар, дилрабо куй-қўшиқлар билан давом этди.
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.