НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА МАҲАЛЛАЛАРИДА 2021 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ АМАЛДА
НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА МАҲАЛЛАЛАРИДА 2021 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ АМАЛДА
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган "Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ишчи гуруҳи аъзолари, туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси масъуллари билан ҳамкорлигида дастур юзасидан амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
Одамларнинг ҳаётдан мамнунлиги, шаҳарлардагидек қулайлик 
ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаётганидан шодонлик ҳисси замирида бир ҳақиқат — қишлоқларни обод қилиш йўлидаги ислоҳотлар ётибди, десак муболаға бўлмайди.

Нурота туманида жорий 2021 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида Қизилча ҳамда Темирқовуқ маҳаллалари ҳудудида ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, шу асосда аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш режалаштирилган ишлар билан таништириб борилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.