Бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Назаров, тумандаги мутасадди ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари иштирокида, "Мустақиллик" МФЙ аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. 

🔰Сайёр қабулда 20 га яқин  МФЙ аҳолиси томонидан моддий ёрдам, бандлик, болалар нафақа пуллари, электр энергия, табиий газ таъминоти  келишмовчиликлар масалалари юзасидан ўзларининг мавжуд муаммоларини ечишда амалий ёрдамлар сўраб мурожаат қилишди.
 
🔰Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар, талаб ва таклифларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, айримларига ҳуқуқий тушунча берилиб, қолган мурожаатларни эса босқичма-босқич бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.