Халқимизда азалдан меҳр-муҳаббат туйғулари, хайрия ва яхшилик қилишдек амаллар улуғланиб, меҳрга муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилинади.
Хусусан, Навоий шаҳрида жойлашган "Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчи бир гуруҳ ёшларни Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан Нурота зиёратгоҳига ташрифи амалга оширилди.
Даставвал, масъул ходимлар томонидан болажонларга зиёратда жойлашган тарихий обидалар тўғрисида маълумотлар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Зиёрат давомида меҳрга муҳтож қалблар "Чашма” зиёратгоҳи ва ундаги дунёга машҳур мажмуалар ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлди.
Тадбирда ёшлар халқ амалий санъат ва ҳунармандчилиги қадимдан ривожланган Нурота усталари томонидан тайёрланган дурадгорлик, темирчилик, чилангарлик, кулолчилик, мисгарлик, каштачилик ва бошқа санъат асарлари билан яқиндан танишдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.