Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 30 июл санасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Назаров, тумандаги мутасадди ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари иштирокида, "Мустақиллик" МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилди. 
Сайёр қабулда 20 дан ортиқ МФЙ аҳолиси ўзларининг мавжуд муаммолари юзасидан амалий ёрдамлар сўраб мурожаат қилишди.
Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар, талаб ва таклифларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, қолган мурожаатларни эса босқичма-босқич бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.