Нуротада ДХМ ходимлари мактабгача таълим ташкилотларида.
Нурота заминида шундай олис қишлоқлар борки, улар қўшни вилоят ҳудудига туташ. Масалан, "Темирқовуқ", "Каттасой" ва "Қизилча" маҳаллалари Фозилмон ва Лангар тоғ этакларида жойлашган. Мазкур ҳудуддаги фуқароларга сайёр хизмат кўрсатиш жараёнида аҳолини давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш бўйича ўқувлар ҳам ташкил этилмоқда.
Ҳудудлардаги 5, 12, 17-сон мактабгача таълим ташкилотларида Нурота тумани ДХМ ходимлари томонидан электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби бўйича мастер класс ўтказилди. 
Семинар тизим ходимлари ва тарбиячилар учун фойдали бўлди. Ҳудуднинг бошқа манзилида ҳам худди шундай ўқувлар режа график асосида ташкил этилганлигидан аҳоли хабардор этилгани мақсадга мувофиқдир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.