Нурота туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишсиз ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келинмоқда.

Учинчи маротаба "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси томонидан "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Нурота туманида 451 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оила хонадонларига кунлик эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар  тўпламлари тарқатилди.

Бундан ташқари коронавирус пандемияси пайтида зарур озиқ-овақт тўпламлари харид қилиш учун юртбошимиз томонидан ҳайит айёми арафасида Ҳукуматнинг 2020 йил 29 июлдаги Ф-346-сонли Фармойишига асосан туманимизда "Темир дафтар"га киритилган 627 та эҳтиёжманд оилаларга жами 491,1 млн. сўм моддий ёрдам эҳсонликларини Нурота туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман "Агробанк" тижорат банки ходимлари томонидан рўйхат асосида ушбу фуқароларга яна бир ёрдам тариқасида тарқатилди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати давом этмоқда

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.