Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар!

Қадрли дўстлар!

Бугун биз мамлакатимизнинг янги тарихидаги қутлуғ сана мустақил, суверен ва демократик Ўзбекистон Республикасини барпо этиш йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиб келаётган асосий Қонунимиз Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллигини кенг нишонламоқдамиз.

Авваламбор Cиз, азизларни, Cизлар орқали бутун туманимиз халқини Қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этишдан бахтиёрман.

Том маънодаги тарихий бу санани ҳар сафар байрам қилар эканмиз, Конституциямиз–асосий Қонунимиз қабул қилиниши билан биз Ўзбекистон келажагини, янгидан барпо этилаётган давлат-чилигимизнинг чуқур мазмуни, халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини тубдан ўзгартириб юборган, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг пировард мақсадларини аниқ-равшан белгилаб олганимизни ҳақли равишда юксак баҳолаймиз.

Ўтган давр мобанийда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, дунё майдонида эса давлатимизнинг халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида фаолият юритиши учун мустаҳкам асос яратди.

Асосий Қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилган - қонун устуворлиги, барчанинг қонун олдида тенглиги юртбошимиз сиёсатида  янги давлат ва янги жамият қуришда асос қилиб олинган тамойиллардан бири бўлиб, юксак инсонпарварликка йўғрилган бу тамойил бугун амалий самаралар бераётганига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.    

Бугун юртимизда ҳар бир фуқаронинг иқтидорини намойиш этиши, оиласи, юртимиз фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиши учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

Тадбиркорларга, ёшларга, шу жумладан, хотин-қизлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга  чексиз ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. Таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари тубдан ислоҳ қилинди. Замонавий ўқув даргоҳлари қурилиб ёшларимиз ихтиёрига топширилди.

Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қадимий Нуротада ҳам ўз аксини топмоқда. Халқ фаровонлиги ва турмуш даражаси яхшиланмоқда. Комил фарзандларимизни тарбиялаш, озод ва обод Ватанга бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш эзгу ниятларимизга айланмоқда.

Азиз тумандошлар,

Албатта бугун биз юртимизда амалга оширилаётган ишлар ва қўлга киритилаётган юксак марралар хусусида узоқ тўхталиб ўтишимиз мумкин.

Биз қўлга киритаётган бу юксак марраларнинг илдизи, замини нимада, деган саволга хар биримиз хеч иккиланмасдан, буларни барчасининг замирида аввало мустақиллик деб аталган бебахо неъмат, халқимизнинг фидокорона мехнати, унинг тобора юксалиб бораётган онгу тафаккури, эртанги кунга бўлган ишончи, эзгу орзу-интилишлари мужассам, деб катта ғурур ва ифтихор билан айтишимиз табиийдир.

 Қадрли тумандошлар!

Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига қадам қўймоқдамиз.

Олдимизда юксак эзгу орзу ниятлар, қатор бунёдкорлик ишларини амалга оширишдек улкан мақсадларимиз турибди.

Уларни амалга ошириш бизнинг ўзимизга, меҳнатимизга, шижоатимизга боғлиқдир.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут-барака ва хотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилайман.

Бугун катта байрам сифатида нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма саккиз йиллик шодиёнаси яна бир бор барчангизга муборак бўлсин азизлар!

Эътиборингиз учун раҳмат!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.