Нурота тумани ҳокими У.Халиловнинг туман аҳолисига

М У Р О Ж А А Т И

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар, азиз Нуроталиклар!

Ўзига хос табиатига эга азим Нурота ўзининг бетакрор табиати, чўл ва саҳролари, тоғу даштлари, чашма ва, жозибадор флора ва фаунаси билан асрлар давомида аждодларимизни доимо ўзига мафтун этиб келган.

Бугун Сиз қадрли Нуроталикларга, азиз тумандошларимга мурожаат қилиб яна бир бор таъкидлашни истардим:

Она табиатимизнинг ҳар бир неъматини асраб авайлайлик, боридан унумли ва мақсадли фойдаланиб, фақат бугунги кунни эмас, эртамиз эгалари бўлган, жондан азиз фарзандларимизнинг ҳам ана шундай буюк неъматлардан бебаҳра бўлиб қолмасликлари учун масъул эканлигимизни унутмаслигимиз лозим!

Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида туманимиз бўйича 142 тадан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқлангани, афсуски, бунинг яққол исботидир.

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида 142 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, жисмоний шахсларга 55 млн. 973 минг сўмга яқин жарима қўлланилиб,табиатга етказилган зарар 23 млн. 192 минг сўм ҳисобланган.

Туманимизнинг ҳудудий жиҳатдан кенглиги, ов қилиш учун қулай ҳудуд бўлгани учун нафақат туманимиз, балки бошқа вилоятлар овчиларининг ҳам сафи кенгайишига сабаб бўлмоқда. Аммо бу имкониятлардан нотўғри фойдаланиш, фауна ва флора оламига ваҳшийларча муносабатда бўлиш Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоби”га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар етказиш афсуски, авж олмоқда.

Ўтган йилга нисбаттан қонуний ов билан шуғулланган сони 98 нафарни ташкил этган бўлса жорий йилга келиб овчилар сони 104 нафарни ташкил қилмоқда.

Азиз нуроталиклар!

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборидаги устувор йўналишлардан биридир.

Ҳозирги вақтда миллий қонунчилигимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни тартибга солувчи 30 дан ортиқ қонунлар ва 140 тадан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани бунинг яққол исботидир.

Шундай экан, бизнинг фаол депутатларимиз табатга етказилган ҳар қандай зарар ва йўқотишларга кўриладиган жазо чораларини янада кучайтириш юзасидан ўзларининг асосли таклифларини ишлаб чиқадилар, деган умиддаман.

Қадрли тумандошлар!

Бир сўз билан айтганда, Яратганнинг бебаҳо инъоми бўлган муқаддас она табиатига зиён етказиш асло кечирилмас ҳатодир.

Шундай экан, туманимиз экологияси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда барча туманимиз аҳлини, давлат ва жамоатчилигимиз вакилларини барчани яқин ҳамкорликка, фаолликка чорлаб қоламан.

Эътиборингиз учун рахмат.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.