Ассалому алайкум азиз тумандошлар,

Куролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!

Сизларни, сизлар орқали бутун туманимиз халқини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этишдан бахтиёрман.

Бу қутлуғ сана мамлакатимизда ватанпарварлик, она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик каби эзгу қадриятларни, халқимизга, буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларига хос бўлган юксак фуқаролик фазилатларини ўзида мужассам этадиган том маънодаги умумхалқ байрамига айланди.

Ҳозирги кунда дунёда олдиндан айтиш қийин бўлган вазият ҳукм сураётган мураккаб бир шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни таъминлаш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини чуқур англаган ҳолда, Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича қабул қилган Ҳаракатлар стратегиясида юртимиз мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларимизни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган эди.

Ушбу Стратегия асосида ўтган уч йил давомида мамлакатимиз ҳаётининг барча тармоқлари қаторида ҳарбий қурилиш соҳасида кўпгина энг долзарб ва муҳим масалалар бўйича аниқ чора-тадбир ва ҳаракатларни кўзда тутадиган қарорлар қабул қилинди. Шу тариқа қисқа вақт мобайнида аниқ натижаларга эришилиб, Қуролли Кучларимизнинг келгусидаги қиёфасини белгилаб берадиган стратегик тамойиллар ва ана шу мақсадга эришишга қаратилган кенг кўламли комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Аввало, ташқи сиёсатимизнинг мослашувчанлиги ва очиқлиги, қўшниларимиз билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантириш, Ватанимиз мустақиллиги ва суверенитетини сақлаш энг устувор вазифа экани ҳақидаги принциплар асосида Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси янгиланган ҳолда қабул қилинди.

Мамлакатимизда Миллий гвардия ва Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ташкил этилди, ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, уларни босқичма-босқич замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди.

Юртимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ролини ошириш бўйича ишлар бутунлай янги сифат босқичига кўтарилди.

Ҳар бир ҳудудда ҳарбий-маъмурий секторларташкил этилди, уларга бевосита раҳбарлик қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига юкланди.

Униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида мустаҳкам ҳаётий позиция ва Ватанимиз тақдири учун юксак масъулият туйғусини шакллантириш мақсадида ватанпарварлик тарбияси соҳасида моҳиятига кўра ноёб тизим яратилиб, унинг доирасига мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламлари қамраб олинди. Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича ўзининг кўлами ва миқёсига кўра мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қадрли тумандошлар,

Амалга ошираётган саъй-ҳаракатларимиз самараси ўлароқ Қуролли Кучларимиз том маънода жамиятнинг ажралмас қисмига, мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг ишончли кафолатига, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим мактабига айланиб бормоқда.

Айни вақтда халқаро терроризм ва экстремизм хавфининг тобора ортиб бораётгани, дунёнинг турли минтақаларида қуролли тўқнашувлар давом этаётгани, таҳликали вазият сақланиб қолаётгани Юртимизнинг барқарор ривожпанишига таҳдид солмасдан қолмайди, албатта.

Буларнинг барчаси олдимизда пайдо бўлаётган тахдид ва хатарларга муносиб зарба беришга доимо тайёр бўлишни тақозо этади.

Қадрли тадбир иштирокчилари,

Мана шу унутилмас кунда ватанимиз тинчлиги, чегараларимизнинг дахлсизлиги ва халқимиз ҳаётини фаровонлигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, бугунги кунда ўзининг шарафли хизмат вазифасини ўтаётган мард ва жасур ўғлонларимизнинг ота- оналарига, тантанали маросимда иштирок этаётган ҳарбийларимизга ўзимнинг            самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Айнан уларнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон миллий армияси жадал ривожпанмокда, унинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги изчил ошиб бормоқда, мамлакатимизнинг мудофаа қудрати мустаҳкамланмоқда, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти таъминланмоқда.
Сиз, азизларни ҳамда оила аъзоларингизни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор самимий табриклайман.

Жонажон Ватанимизни ҳимоя қилишдек ғоят шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишда барчангизга катта ютуқлар, фаолиятларингизда улкан зафарлар тилайман.

Истиқлол йилларида юртимиз янада обод ва озод масканга айлансин. Меҳнаткаш халқимиз ҳаёти фаровон, дастурхони тўкин бўлсин азиз тумандошлар.

Эътиборингиз учун раҳмат.

Нурота туман ҳокими У.Я.Халилов

14 январ "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган байрам табриги
14 январ "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган байрам табриги
14 январ "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган байрам табриги
14 январ "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган байрам табриги

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР