МЕXНАТ ФАОЛИЯТИ

2001-2004 йй. - Навоий давлат кончилик институти қошидаги академик лицейи талабаси

2004-2007 йй. - Нурота туманидаги "Зангиота” хусусий фирмаси хисобчиси

2007-2011 йй. - Самарқанд Иқтисодиёт ва Сервис Институти талабаси

2011-2012 йй. - Нурота туман молия бўлими ХТММБ "Харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш шўбаси” мутахасиси

2012-2015 йй. - Нурота тумани Молия бўлими "Бюджет бўлими” бош иқтисодчиси

2015-2019 йй. - Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Нурота тумани бўлими бошлиғи

2019 й. -  ҳ.в.  - Нурота туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 3 августдаги "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати мақомини ўзгартиш тўғрисида”ги 303-сонли қарорига асосан гуруҳга қуйидаги вазифалар юклатилади:

кадрларни раҳбарлик лавозимларга тайёрлаш, уларни жой-жойига қўйиш тизимини яратиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёж асосида амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш (малака ошириш) ва пировард натижада замонавий раҳбар тайёрлаш тизимини яратиш;

ҳудудларда мунтазам равишда кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиш, ёш истеъдодли, мустақиллигимиз ғояларига содиқ бўлган ватанпарвар, фидойи кадрларни танлаш;

раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) жараёнларини ўрганиб бориш ва таклифлар киритиш;

таълим муассасалари ва ўқув юртлари билан кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;

ҳудудлардаги кадрлар тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган ягона компьютер маълумотлар базасини яратиш ва ундан самарали фойдаланишни ташкил этади.

ҳокимлик таркибий бўлинмалари, бошқармалар ва бошқа корхона ҳамда ташкилотларда ижро интизомига риоя этилиши, ҳужжатлар билан ишлаш аҳволи, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, ҳукумат ва туман ҳокимлиги ҳужжатлари ижроси бўйича маълумотлар тайёрлайди ва туман ҳокими муҳокамасига киритади.

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига референдум ва сайловлар тўғрисидаги қонунларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида таклифларни тайёрлаш, барча турдаги сайлов комиссияларнинг мустақил ва ошкора ишлашлари учун шароитлар яратиб беришга кўмаклашиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг таркибидаги доимий комиссиялар, барча депутатлар иш фаолиятини ташкил этиш, сессияларни тайёрлаш ва ўтказишга кўмаклашиш, мувофиқлаштириш ва амалий ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда узвий иш олиб бориш;

туман ҳокими қарори билан тасдиқланган раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхати устидан доимий равишда иш олиб бориш, тумандаги барча раҳбар кадрларни ҳисобга олиш ҳамда кадрларни танлаш, ўрганиш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва озод этиш бўйича таклифларини туман ҳокимига ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси тасдиғига киритиш, бу борада раҳбариятга ахборотлар тайёрлаш;

туман бошқарув тизимидаги раҳбар кадрларнинг сифат таркибини таҳлил қилиб бориш ва уни яхшилаш юзасидан туман ҳокимига амалий таклифлар тайёрлаш;

туман ҳокимлиги ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари гуруҳларга услубий раҳбарликни амалга ошириш, уларнинг ахборотларини эшитиш, ташкилий-кадрлар иши бўйича консультациялар ўтказиш;

ўзини-ўзи бошқариш органларида фаолият юритаётган кадрларни(сайловлар олдидан янги сайланадиган номзодлар) сифат таркибини ўрганиш ва яхшилашга қаратилган таклифлар тайёрлаш, улар билан семинарлар ва бошқа турли хил ўқувларни ташкил этиш;

фуқаролар йиғинларида кўрилаётган масалаларни ўрганиб туриш, амалдаги қонунларда кўрсатилган ваколатларини тўла бажарилиши, ҳисобот ва тартибни, сайлов ва бошқа йиғилишларини ўз вақтида ўтишини таъминлаш мақсадида тегишли тавсиялар бериш;

туман ҳокимлиuининг кадрларни танлаш, тайинлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрларнинг амалдаги ва истиқболли захирасини яратиш ва шакллантириш юзасидан амалга оширган ишлари, шунингдек, уларнинг ўз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва ваколатлари доирасидаги бошқа ишларининг аҳволини ўрганиш;

Давлат мукофотларига тавсия этиш юзасидан тегишли ҳужжатларни туман ҳокимлигининг бўлимлари, ҳудуддаги корхоналар, ташкилот, муассасаларининг таклифларини олиш, уларни ишчи гуруҳ билан биргаликда ўрганиб чиқиб, туман ҳокимига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига номзодларини танлаш, ўрганиш ва туман ҳокимига таклифлар киритиш. Ушбу Академияни битирганларнинг кейинги иш фаолияти тўғрисида мониторингни юритиб бориш;

туман ҳокимлиги таркибий бўлимлари ходимларини танлаш бўйича туман ҳокимига таклифлар киритиш;

туман ҳокимлигининг бўлимлар, ҳудуддаги корхоналар, ташкилот, муассасаларининг зарур ҳужжатларини олиш, таҳлил этиш ва туман ҳокимлигида кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш.

заруратга қараб туман ҳокимлигининг гуруҳ ва бўлимлари барча корхона, ташкилот ва муассасаларининг мутасадди мутахассисларини туман ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш ишларига жалб этиш вазифаларини амалга оширади.

Бундан ташқари, Ташкилий-назорат гуруҳи бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

ҳокимнинг ўринбосарлари билан биргаликда мутасаддилик қиладиган ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари туман Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

белгиланган тартибда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.