Телефон: 8436-523-13-42 факс: 8436-523-16-30 email: nurota@nv.uz

 

Туғилган йили: 1977 йилда Навоий вилояти, Нурота тумани.

Миллати: Ўзбек. 

Маълумоти:Олий, 1999 йилда Тошкент Давлат Университети(бакалавриат), 2001 йилда Ўзбекистон Миллий Университети (магистратура), 2009 йил Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини битирган.

 
  

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

                 1995-1999 йй. - Тошкент Давлат Университети талабаси

                 1999-2001 йй. - Ўзбекистон Миллий Университети магистранти

                 2002-2004 йй. - Навоий вилояти прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаси матбуот гуруҳи катта инспектори

2004-2005 йй. - Навоий вилояти прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ахборот-таҳлилий таъминлаш бўлими катта инспектори

2005-2010 йй. - Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Навоий вилояти бошқармаси солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлими катта инспектори

2007-2009 йй. - Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби тингловчиси

2009-2010 йй. - Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти бош илмий ходими (ўриндошлик асосида)

2010-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий ҳавфсизлик кенгашининг нодавлат нотижорат ноҳукумат ташкилотлар ва бирлашмалар фаолияти масалалари бўйича гуруҳи консультанти

2011-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ёшлар, жамоат ва нодавлат ташкилотлари масалалари бўйича хизматининг нодавлат нотижорат ва нохукумат ташкилотлари ва бирлашмалари фаолияти масалалари гуруҳи етакчи консультанти

2011-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти масалалари бўйича етакчи консультанти

2011-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони сиёсий-ҳуқуқий масалалари бўйича хизматини суд, прокуратура ва адлия органлари фаолияти масалалари бўйича шўъбаси бош инспектори

2017-2018 йй. - Навоий шаҳар ҳокими

2018-2019 йй. - Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

2019 й. - Нурота туман ҳокими

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини туманни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоят, ариза ва таклифларини қараб чиқади, туманда ташкил этилган "Халқ қабулхона” си фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади ва улар томонидан ташкил этиладиган қабулларда иштирок этади;

туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, туман маҳаллий бюджетининг, туман бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этади;

халқ депутатлари туман Кенгашига туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда туман ҳокими ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини туман Кенгашининг тасдиғига киритади;

ҳокимлик девони бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

берилган ваколатлари доирасида туман ташкилотлари раҳбарларини тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан туман Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли бўлим, корхона ва ташкилотлар раҳбарларини сайлаш ва тайинлаш бўйича вилоят ташкилотларига таклифлар киритади;

туман ҳокимининг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;

ўзига берилган ваколатлари доирасида умум манфаатни ифодаловчи тадбирлар ўтказиш, қўшимча корхоналар, хўжалик ташкилотлари тузиш учун, турли тармоқлар ва бошқарув соҳаларида фаолиятларни уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бошқа вилоят (шаҳар)лари, шаҳарлари ва туманларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан шартномалар асосида ўзаро муносабатлар ўрнатади;

тумандаги маҳаллий давлат ҳокимияти ижроия органларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талаблари, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент Фармон, қарор ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳужжатлари ҳамда туман ҳокимининг қарор ва фармойишларини бажариш бўйича фаолиятларини назорат қилади;

заруриятга қараб, аммо бир йилда камида 2 марта халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади, унинг хужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;

олиб бораётган ишлари ва раҳбарлик қилаётган бошқарув органларининг фаолияти ҳақида йилда бир марта халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот беради;

туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар идоралари билан ҳамкорликда иш олиб боради;

янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР