Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, 
одамийлик, гуманизм ғояси бўлади – Шавкат Мирзиёев


 
Тарғибот тадбирлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши мазмун-моҳиятини корхона-ташкилот ва аҳолига кенг тушунтириш мақсадида, бугун Нурота Давлат хизматлари марказида маънавият соати ўтказилди. 
Маънавий-маърифий тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари, туман бош имом хатиби иштирок этиб, ўз маърузаларида  ишчи ходимларга ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар, терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи тобора ортиб бораётганлиги, таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарурлиги тушинтирилди.
Тарғибот тадбирлари
Тарғибот тадбирлари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.