Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари” га бағишланган селектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари” тизимларини жорий қилиш бўйича берилган топшириқлар ижросини ташкиллаштириш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси 3-сектор раҳбари Р.Р.Турсунов иштирокида туман ҳокимлиги катта мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.
«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни шакллантириш бошланди

Йиғилишда туман ҳокими У.Халилов, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, тумандаги МФЙ раислари қатнашишди.

Кун тартибида секторлар кесимида уйма-уй юриш орқали белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиб, хонадонларни ўрганиш ишлари бўйича батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

"Ёшлар дафтари” ва " Аёллар дафтари”нинг юритилиши бўйича 11 кишидан иборат туман штаби, ҳар бир секторда 8 кишидан иборат сектор штаблари тузилди. Тумандаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 8 кишидан иборат 4 тадан ишчи гуруҳ, жами 1024 кишидан иборат 128 та ишчи гуруҳ ташкил этилди.

«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни шакллантириш бошланди

Шунингдек, Секторлар штабларида тегишли маълумот ва ҳисоботларни базага киритиш учун 32 та маҳаллаларга биттадан тумандаги таълим муассасаларидан 32 та масъул ходим бириктирилди .

Маълумот учун, Нурота туманида 17055 та хонадон, 22828 та оила мавжуд. Шулардан, Аёллар сони 21163 нафар, ёшлар сони 20257 нафардан иборат.

НУРОТА ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.