Бош саҳифа > Депутатлар фаолияти > Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди


14-12-2020, 17:19. Муаалиф: admin

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн олтинчи сессияси 2020 йилнинг 14 декабрь куни Нурота туман хокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтди.

Сессияда 30 нафар депутатдан 27 нафари ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари шунингдек, ҳудуддан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Орзиева Дилбар Адизовна ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳасанов Одил Равшановичлар иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига битта масала, яъни Нурота туманида 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича туман ҳокими Умарбек Яхшимуродович Халиловнинг мурожаатномасини тинглаш киритилган бўлиб, мурожаатнома шаҳар ҳокими томонидан ўқиб эшиттирилди.

Маъруза сўнгида туман Кенгаши депутатлари С.Зокиров, Т.Ражабов, Р.Қозоқова  ҳамда А.Аслоновлар мурожаатда кўтарилган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар. Саволларга туман ҳокими У.Халилов атрофлича жавоб қайтарди. Шундан сўнг туман Кенгаши депутатлари Ш.Ҳамидова ҳамда С.Зокиров туман ҳокимининг мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Масала юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Эълон қилинган 10 минутлик танаффусдан сўнг, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов, туман ҳокими У.Халилов, туман сектор раҳбарлари ҳамда бошқа мутассаддилар журналистлар ҳамда блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтардилар.

Сессияга таклиф этилганлар шу ерда ташкил этилган саноат ва озиқ – овқат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн олтинчи сессияси шу билан ўз ишини якунлади.



Ортга қайтиш