Масъулиятни ҳис этиб

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан 2016 йилни юртимизда "Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ҳаммамиз учун қадрли бўлган оилаларни мустаҳкамлашга янада эътиборни қаратади. Хусусан, аёл-соғлом авлод яратувчиси. Шундан келиб чиқиб, уларнинг мавқеини янада ошириш, яшаш ва меҳнат қилишида қулай шарт-шароит яратиш, иш фаолиятларини оила, фарзанд тарбияси билан уйғунликда олиб боришлари учун зарур имкониятлар бериш барчамизнинг биринчи галдаги вазифамиздир, деб ўйлайман. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Нурота туман кенгашидаги партия гуруҳи вакиллари ҳам ўз режа-дастурини ишлаб чиқиб, шу асосида йил давомида ишларни амалга ошириб бормоқда.

Ўзбекистон ХДП Харакат Дастурига киритилган "Туманда тиббиёт муассасалари, хусусан қишлоқ врачлик пунктлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замон талабларига мос шарт-шароитлар билан таъминлаш, тиббий хизматлар сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисидаги масала гуруҳимиз томонидан кўриб чиқилиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши "Ижтимоий –маданий ривожлантириш масалалари доимий комиссияси”да ўрганиб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, она ва бола соғлиғини сақлашда ҳар биримиз масъулмиз. Шундан келиб чиқиб, Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда жойлардаги қишлоқ врачлик пунктлари билан ҳамкорликда маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда. Уларнинг тиббий кўриклари ташкил этилмоқда. Аниқланган касалликлар даволаш муассасаларида ва стационар даволанмоқда. Гуруҳ йиғилишига масала тайёрлаш жараёнида ҚВПлар аҳволи ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида "Қадоқ” ҚВПда тез тиббий ёрдам кўрсатиш автомашинаси мавжуд эмаслиги аниқланди. Бу эса аҳолига тиббий ёрдам курсатишда бир мунча муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ушбу масалани ҳал этиш мақсадида вилоят ва туман тиббиёт бошқармаларига депутатлик суровномалари билан мурожаат қилинди ва ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши билан 2016 йил "Соғлом она ва бола йили”да электорат манфаатларидан келиб чиқиб, жойларда ёшлар ва аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечими бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва вилоят Кенгашига тақдим этиш, "Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ижтимоий ҳимоя тизимининг манзиллилигини таъминлаш”, "Ижтимоий ҳимоядан-ижтимоий фаоллик сари”, "Соғлом она ва бола миллат бойлиги”, "Аёллар соғлиғи-жамият бойлиги” мавзуларида тадбирлар, "Ёш сиёсатчи” кўрик-танловлари ўтказилиб келинмоқда.

Хулоса қилиб айтганда 2016 йилни "Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши юртимиз келажагига қўйилган яна бир мустаҳкам пойдевор бўлди, десам муболаға бўлмайди. "Соғлом онадан -соғлом бола”, деганларидек, она ва бола соғлиғини сақлаш борасида олиб борилаётган ишларимиз янада ривож топади.

Масъулиятни ҳис этиб

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.