Азал-азалдан халқимиз ўзининг урф-одатлари, ўзига хос тўй-базмлари, борингки бир пиёла чой баҳонасидаги дийдорлашув маросимлари орқали ўзининг меҳмондўстлиги билан дунё халқлари орасида алоҳида ҳурмат ва эътиборга лойиқ бўлиб келган.

Бундан кўриниб турибдики, меҳмондўстлик, тўй-ҳашамларда борини дастурхонга қўйиш, аждодлардан авлодларга ўзига хос ва мос равишда мерос бўлиб келмоқда. Ўзбек халқи орзу-ҳавасли, фарзандлари камолини ўйлайдиган ҳамда оила деган қўрғонни муқаддас деб биладиган халқ. Аммо, шу орзу-ҳавасли тўй базмларимиздаги исрофгарчиликлар ҳам учраб турганига беэътибор қаролмайди киши.

Ўзбкистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги ПФ-2100-сонли Фармонига асосан туманимизда кўпгина ишлар амалга оширилаётган бўлиши билан бир қаторда, ҳали ҳам туман аҳолисининг "ким ўзар тарзида тўй базмлари ташкил этиши давом этмоқда.

Тўй харажатларини ўйлаб кўрсак, энг камида 15-20-млн сўм сарфланиб, тўйдан сўнг оиланинг бир қатор молиявий муаммоларга дуч келиб қолишини тасаввур қилаверинг.

Шу сабабли фаоллар ва жамоатчилик бу масалада алоҳида назоратни кучайтириши лозим. Чунки биргина тўй базми учун сарфланган 10-20 млн сўм ёш оилани қўллаб қувватлаш, келажак режаларини амалга оширишга қаратилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш ва тўй ва маъракалар ўтказилишини бир меъёрга солиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар доимий равишда иш олиб бормоқда.

Лекин, авваламбор ҳар бир фуқаронинг шу мавзу бўйича жиддий фикри, қарори бўлиши лозим.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.