Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида оммавий муомалада ўзбек адабий тили меъёр ва қоидаларининг бузилишини олдини оладиган аниқ мақсадли ишларни олиб бориш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳининг навбатдаги йиғилишида юқоридаги вазифалар ижроси хусусида сўз борди. ЎзМТДП Нурота туман кенгаши Ижроия қўмитаси девони ходимлари, партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирок этган йиғилишда халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига "Оммавий жамоат жойлари, ОАВда ўзбек адабий тили меъёр ва қоидаларига амал қилиниши ҳолати тўғрисида”ги ташаббусни олиб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги ва "Реклама тўғрисида"ги Қонунларда белгиланган талабларнинг тумандаги ижроси юзасидан жамоат жойлари, бино ва иншоотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига жойлаштирилган айрим реклама, эълон, ёзув ва турли ахборотларни ўрганиш жараёнида кўплаб имло хатолари учраётганлиги, бунинг натижасида миллий қадриятлар ва маънавиятимизга зид маънолар келиб чиқаётганлиги сабабли муомаладаги ўзбек адабий тили меъёр ва қоидаларининг бузилишини олдини олиш, амалдаги қонунчилик, миллий қадриятлар, маънавиятимизга зид бўлган кўринишлар акс этган ҳолатларни, камчиликларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясининг халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи партия ғоя ва мақсадларидан келиб чиқиб, ушбу масалани туман кенгаши сессиясига ташаббуси масала сифатида киритишни маъқуллади.

Партия гуруҳининг йиғилишида муҳокама қилинган юқоридаги масала ҳам шаҳримиз кўрки, унинг чиройини сақлаш, шунингдек, ёш авлод вакилларини юксак маънавиятли, баркамол, она юртга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Қонун ҳужжатларига зид бўлган, бино ва иншоотлар, савдо, умумий ов­қатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари пештоқларидаги орфографик хато билан ёзилган ёзувлар, тарғибот воситалари, иккиламчи маъноли сўзлар ва маънавиятимизга тўғри келмайдиган суратлар жойлаштирилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши, уларнинг дизайни ўрганилиб, камчиликларни бартараф этиш ҳамда амалдаги қонунчиликка мос бўлишини таъминлаш лозим.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.