Жорий йилнинг 22 февралида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - "Ўзбекистон Либерал – демократик партияси” Нурота туман Кенгаши ҳамда Нурота қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда "Соғлом авлод - юрт келажаги” шиори остида "Қувноқ стартлар” мусобоқаси ўтказилди.

Мазкур мусобоқада коллежнинг 3-босқичидаги "Қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш” йўналаши 127-гуруҳ ўқувчиларидан ташкил топган "Қалқон” ҳамда "Қишлоқ хўжалик машиналарини электрлаштириш ва автоматлаштириш” йўналиши 129-гуруҳида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг "Бургутлар” жамоаси ўзаро беллашишди.

Мазкур мусобоқа 7 шарт асосида ўтказилиб, 1-ўринни "Бургутлар” жамоаси, 2-ўринни "Қалқон” жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолибларга O’zLiDeP туман Кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда коллеж "Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг диплом ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.