Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

1. Дастлаб, ҳудудларда "темир дафтар”, "аёллар дафтари”, "ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

2. туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Назаров ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш юзасидан ҳисобот берди.

3. Ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботини тинглаш.

Ҳисобот берувчи: Р.Азимов - туман ҳокими ўринбосари

4. Туманда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида.

Ҳисобот берувчи: Ш.Вафоев – туман ҳокими ўринбосари

5. Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини муҳокама қилиш.

Ҳисобот берувчи: Ф.Ёдгоров – туман ҳокими ўринбосари

6. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича.

Ҳисобот берувчи: А.Шокиров – туман ҳокими ўринбосари

7. "Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

Ҳисобот берувчи: Ш.Исматиллаев – "Нуротатумангаз” филиали бошлиғи

8. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги фаолият бўйича.

Ҳисобот берувчи: Ш.Халилов – туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

Шунингдек, кун тартибида ўрин олган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.