Сессия кун тартибидаги биринчи масала ҳудудда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисида туман адлия бўлими бошлиғи У.Сувоновнинг ахбороти тингланди.

Шундан сўнг, жамоат хавфсизлигини таъминлаш натижаларини, хусусан, ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатларни муҳокама қилиш тўғрисида сўз юритилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи У.Шукуровнинг ҳисоботи тингланди.

Туман прокурори Ф.Норовнинг туман ҳудудида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи тинглангандан сўнг, кун тартибидаги бешинчи масала "Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тумандаги масъул раҳбарларнинг ҳисоботи эштилди.

Сессия кун тартибидаги олтинчи масала Нурота туманида Кўп квартирали уйларни самарали бошқариш тизимини ташкил этиш тўғрисида ва Бошқарув сервис компаниясини амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар бўйича вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиёзовнинг ахбороти тингланди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Нурота туман Кенгаши депутатлари Ш.Хомидова ҳамда Р.Қозоқоваларнинг ўтган давр мобайнида қилган ишлари тўғрисида ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Масалалар юзасидан тайёрланган қарор лойиҳалари депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессиясида қарор лойиҳалари депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.