Сессия кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 8 апрель куни "Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастурлари ҳамда ҳудудларда паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформаторларни янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор мажлисида белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Ш.Рустамов сўзга чиқиб, дастур ижроси бўйича бажарилаётган шилар тўғрисида ҳисобот берди.
Масала юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг йигирма учинчи сессияси шу билан ўз ишини якунлади.
Халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.