Нурота туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессиясини Кенгаш раиси – Нурота тумани ҳокими У.Халилов бошқариб борди.
Халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала Туманда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Ш.Вафоев ахборот берди.
Шунингдек, 2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Нурота туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳ.Қаршибоевнинг ҳисоботи тингланди.
Халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида туман Молия бўлими бошлиғи С.Ҳайдаров сўз юритди.
Халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия давомида:
Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида;
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги "2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар;
Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар;
Туманда эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар;

Навоий вилояти Нурота туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлили тўғрисида ҳисоботлар тингланди.

Халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.