Халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг  навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси У.Халилов олиб борди.

Ушбу сессия ишига Нурота туманидаги ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли давлат ва жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Сессия кун тартибидаги масалалар;

🔹-Туманда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида

янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари тўғрисида

🔹-Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича эришиладиган амалий чора-тадбирлар дастурлари тўғрисида

🔹-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги "Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони ижроси доирасида ҳудудларни рақамли ривожланиш даражасини рейтингли баҳолаб бориш тўғрисида

🔹-Туманда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида

🔹-Туманда норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида

🔹-Туманда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек туманларда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида

🔹-Туман ҳудудларида ички автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича

олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🔹-Туманда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида эришилган натижалар, камчиликлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида

🔹-Туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида

🔹-Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида

🔹-Бошқа масалалар.

 

 

 

 

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.