Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси 2021 йилнинг 15 февраль куни Нурота туман хокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала бўйича туман ҳокими У.Халилов Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини ташкил этиш тўғриси ҳақида тўхталиб ўтди.
Сессия кун тартибидаги иккинчи масала, Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича 2020 йилги манзилли дастур ижроси ва жорий йилда белгиланган устувор вазифалар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Назаров ахборот берди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги учинчи масала бўйича туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришга доир 2020 йилда амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлиги ҳамда 2021 йилда амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Р.Азимов ҳисобот бериб ўтди.
Шунингдек, сессия кун тартибида Нурота туманида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер часткаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида Ф.Ёдгоровнинг ахбороти,
Нурота туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларда содир этилган жиноий ҳолатлар ва уларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғи У.Шукуровнинг ахбороти тингланди.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.