Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси 2021 йилнинг 13 январ куни Нурота туман хокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтди.


Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 18-сессияси

Сессия кун тартибига битта масала, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш тўғрисида туман ҳокими У.Халилов тўхталиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 18-сессияси

Кун тартибидаги иккинчи ва учинчи масала Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар ва оилавий ажримларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида ахборот бериш учун сўз туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳомидова Шаҳло Рауповнага берилди.

Шундан сўнг, кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида ахборот бериш учун сўз туман ҳокими ўринбосари Вафоев Шуҳрат Комиловичга берилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 18-сессияси

Шунингдек, сессия кун тартибида

- Нурота тумани жиноят суди томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида,

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4197-сонли қарорига асосан Халқ қабулхонаси сектор ва худуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти,

- Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган Иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида,

- Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режалари тўғрисида ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиб, Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.