Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси 2020 йилнинг 30 декабрь куни Нурота туман хокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Шунингдек, сессия ишида туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибига битта масала, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифалар ижроси тўғрисида туман ҳокими У.Халиловнинг ахбороти тингланди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи ва учинчи масалалар юзасидан туман молия бўлими мудири С.Ҳайдаров ахборот берди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала Туманда 2020 йил давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғи У.Шукуров ахборот берди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича туман ҳокими ўринбосари Ш.Вафоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармонининг тумандаги ижроси ҳақида ва олтинчи масала "Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида ахбороти тингланди.

Шундан сўнг, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳамидова "Аёллар дафтари”га киритилганларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида ўз ҳисоботини берди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Шунингдек, сессияда "Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида”, "Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудирини тайинлаш тўғрисида”, "Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош мутахассисларини тайинлаш тўғрисида”, "Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.