Бугун халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг 14-сессияси

Сессия кун тартибидаги масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тўғрисидаги масала депутатлар муҳокама марказида бўлди. 

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси У.Халилов олиб борди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси - Гадоев Эркин Файзиевич, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз Раҳбарининг таълим тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ушбу Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. 

Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан Нурота туман ҳокими ўринбосари Ш.Вафоев, Нурота туман халқ таълими бўлими мудири Б.Бобоназаров ҳамда туман мактабгача таълим бўлими мудири С.Раджабовалар сўзга чиқди.
 Шундан сўнг депутатлар ҳам лойиҳани атрофлича муҳокама қилиб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Сессия якунида кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг 14-сессияси
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг 14-сессияси
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг 14-сессияси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.