2020 йил 23 октябрь куни Нурота туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги ХIII сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директорининг биринчи ўринбосари Саиджанов Дилшод Мадрахимович, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари, блоггерлар иштирок  этди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ХIII сессияси

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси У.Халилов олиб борди.

Сессияда жорий йил 16 октябрь куни Президентимиз раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумида аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Туман ҳокими У.Халилов туманда истиқомат қилаётган 93,2 минг нафар аҳолини узлуксиз равишда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи олдимизда турган асосий вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ХIII сессияси

— Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йилдаги вилоятимизга ташрифига қадар туманда мавжуд боғ ва токзорлар майдони жами 1724 гектарни ташкил қилган бўлса, ташриф давомида берилган топшириққа асосан 2019 йилда 1019 гектар (601 гектар боғ, 418 гектар узум), 2020 йилнинг ўтган даврида 1036 гектар (614 гектар боғ, 422 гектар узумзор) боғ ва токзорлар ташкил қилиниб жами 3779 гектарга (2538 гектар боғ, 1241 гектар узум) етказилди. Йил якунига қадар қўшимча равишда 897 гектарда экиш ишлари ташкил қилинади ва жами боғ ва токзорлар 4676 гектарга етказилади, — деди У.Халилов, ўз сўзида.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ХIII сессияси

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича тасдиқланган қарор ва фармонлар ижроси асосида 2019-2020 йилларда боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари томонидан махсус жамғармаларнинг
4,8 млрд.сўм субсидияларидан фойдаланилди. Бунинг натижасида мингдан ортиқ доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилади.

 

Шунингдек, келгуси йилларда қўшимча 50 минг тоннадан ортиқ мева ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятлари яратилди.

Туман аҳолиси учун зарур бўлган қиш-баҳор мавсуми яъни ноябр-май ойларида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ҳам ҳисоб-китоб қилиб чиқилди, шунга кўра қиш-баҳор мавсумида

Картошка - 2,3 минг тонна;

Пиёз - 769 тонна;

Сабзи - 800 тонна;

Полиз - 1,5 минг тонна;

Узум - 500 тонна;

Дуккакли - 295 тонна;

Мева - 3,8 минг тонна;

Гўшт - 2,2 минг тонна;

Сут - 7,4 минг тонна;

Балиқ - 300 тонна;

Тухум - 10,3 млн.дона;

Ун - 3,9 минг.тн;

Шакар - 453 тонна;

Ўсимлик ёғи - 506 тонна.

маҳсулотларига талаб мавжудлиги аниқланди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ХIII сессияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 октябрдаги "2020–2021 йил қиш - баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган  эҳтиёжини  қондириш бўйича қўшимча  чора - тадбирлар тўғрисида”ги 648-сонли қарорига асосан туманда куз қиш мавсумида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини нарх-навоси ошиб кетишини олдини олиш мақсадида жами 1825,0 тонна, шундан, картошка 910 тонна, пиёз 470 тонна, сабзи 260 тонна, гуруч 185 тонна маҳсулотларни захирага жамғаришни белгилаб олганмиз.

 Ушбу маҳсулотларни сақлаш учун 1357 тонна сиғимга эга бўлган совуткичли ва оддий усулдаги омборхоналаримиз мавжуд.

Қиш баҳор мавсуми учун жамғарилиши кўзда тутилган асосий турдаги озиқ овқат маҳсулотлари тумандаги 10 та таъминотчи корхоналар томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб,  бугунги кун ҳолатига жами 195 тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар захирага жамғарилган.

 

Ҳисоб-китобларимиз бўйича заҳира қилинадиган маҳсулотларга  жами 
7,3 млрд.сўм, шундан, 3,8 млрд.сўм банк кредит маблағлари талаб этилиб, тайёрлов корхоналари томонидан тижорат банкларига кредит олиш учун керакли ҳужжатлар тақдим этилди.

 

 

Бугунги кунда бозорларимизда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан гўшт нархи 48-55 минг.сўм, товуқ гўшти 
17-18 минг сўм, картошка 3-3,5 минг.сўм, гуруч 6-12 минг.сўм, ун- 2,9 минг.сўм, шакар 6 минг.сўм, тухум 900 сўм ва ўсимлик ёғи 13 минг.сўмни ташкил этмоқда.

 

Ушбу  маҳсулотларни туман аҳолисига арзон ва сифатли нархларда ҳамда узлуксиз етказишда сектор раҳбарлари ва мутасадди корхона ва ташкилотлар билан биргаликда зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, аҳоли истеъмоли учун энг зарур бўлган гўшт маҳсулотининг нархини барқарорлиги таъминлаш учун аниқ вазифаларни олдимизга режалаштириб олганмиз.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, туманда ташкил этилган бўрдоқичилик хўжаликлари ҳамда аҳоли томонидан томонидан бугунги кунда жами 4,9 минг бош, шундан 561 бош қорамоллар ва 4,3 минг бош майда шохли моллар гўшт йўналишида боқилмоқда. Ушбу боқилаётган моллар гўшти қиш ва баҳор мавсумида туманимиз бозорларига тасдиқланган графикларга асосан арзон нархларда сотилиши таъминланади.

Мисол учун, Истиқлол қоракўл наслчилик МЧЖ тасарруфида 3,0 минг бошга мўлжалланган бўрдоқичилик хўжалиги фаолияти йўлга қўйилиб ҳозирги вақтда 1,5 мингдан ортиқ майда шохли чорва моллари бўрдоқига боқилмоқда.

Шунингдек, "Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида ўтган йилда Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан 30 минг бош майда шохли моллар олиб келиниб, 1500 дан ортиқ аҳолига тарқатилганлиги ҳам ҳозирда гўшт нархининг барқарорлигига ўзининг самарасини бермоқда.

Туман ҳудудини маъмурий ҳудудий тузулиши жиҳатидан аҳоли пунктларини тарқоқ жойлашганлигини инобатга олган ҳолда  деҳқонларимиз томонидан аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳафтанинг душанба куни Қизилча МФЙ худудида, сешанба куни Жарма ва Сувлиқ МФЙларида, чоршанба куни Авазсой ва Орасой МФЙларида, пайшанба куни Янгиҳаёт ва Темирқовуқ МФЙларида, жума куни Истиқлол МФЙда, шанба куни Чуя МФЙ ва Ғозғон худудларида ташкил этилган кўчма бозорларга ҳамда якшанба куни туман марказидаги деҳқон бозорига арзон нархларда етказиб берилмоқда.

 

Нурота туманида озиқ-овқат дастурини таъминлаш мақсадида 2018-2020 йилларда тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 105,8 млрд. сўм кредит маблағлари, хусусан 76,4 млрд.сўм чорвачилик, 
7,3 млрд.сўм паррандачилик, 9,6 млрд. сўм боғдорчилик, 6,1 млрд.сўм узумчилик ҳамда 5,7 млрд.сўм иссиқхона учун кредит маблағлари ажратилган.

 

 Ушбу маблағлар бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларини нархини ошиб кетиши олдини олишда ўзининг натижасини бермоқда.

Мазкур ажратилга тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобига 2017-2020 йилларда умумий қиймати қарииб 200,0 млрд.сўмлик 146 та лойиҳалар, жумладан, чорвачилик йўналишида 54 та, паррандачилик йўналишида 14 та, балиқчилик бўйича 6 та, боғдорчиликда 18 та, узумчиликда 37 та лойиҳалар амалга оширилиб 1001 та янги иш ўринлари яратилди.  

 

Бугунги кунда туманда 479,2 минг бош майда шохли моллар, 
40 минг бош қорамоллар мавжуд бўлиб, йилига 14,2 минг тонна гўшт, 40,5 минг тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган гўшт маҳсулотлари туманимиз аҳолисини талабини тўлиқ қондириб, ортиқча қисми асосан Тошкент, Самарқанд ва Навоий шахри бозорларига етказиб берилмоқда.

 

Таҳлилларга назар ташлайдиган бўлсак, сўнги йилларда амалга оширилган ишлар ва яратиб берилган имкониятлар самараси ўлароқ 2018 йилда мавжуд майда шохли моллар бош сони 412,5 мингни ташкил қилган бўлса, 2020 йилнинг ҳозирги даврида майда шохли моллар сони 66,7 минг бошга кўпайганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. 

Туманда 2020-2021 йилларда Қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 125,0 млрд.сўмлик 52 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 459 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Хусусан, туман аҳолисига арзон ва сифатли сут ва сут маҳсулотларини етказиш узлуксиз таъминланаш мақсадида, Мустақиллик МФЙ ҳудудида "Шерзод Нур томорқа хизмати” МЧЖ томонидан умумий қиймати 3,3 млрд.сўмлик шундан, 1,5 млрд.сўм ўз маблағи ҳисобидан, 1,8 млрд.сўм банк кредити маблағи эвазига Франция давлатидан сут йўналишида 66 бош Голштин наслли қорамоллари олиб келиниб, бугунги кунда парваришланмоқда.

Ушбу сут йўналишидаги чорва молларини парваришланиши ҳисобидан равишда ўртача бир йилда қўшимча 495 тонна сут маҳсулотларини етиштирилиши имкониятлари мавжуд.

Шунингдек, тумандаги Деҳибаланд МФЙ ҳудудида "Golden Agro Export" МЧЖ томонидан умумий қиймати 6,0 млрд.сўм шундан, 3,0 млрд.сўм ўз маблағи ҳисобидан, 3,0 млрд.сўм банк кредити маблағи эвазига аҳолига сифатли ва арзон балиқ маҳсулотларини етказиш мақсадида интенсив усулда балиқчилик ривожлантиришни йўлга қуйиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

 2020 йилда аҳоли тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган дастурлар доирасида 1077 та аҳоли ва юридик шахсларга умумий қиймати 28,7 млрд.сўм миқдордаги кредитлар маблағдлари  ажратилди.

 

Шундан, йўналишлар кесимида қарайдиган бўлсак,

-      Қорамолчиликни ташкил этиш учун – 1,5 млрд.сўм;

-      Қуйчиликни ташкил этиш учун – 11,4 млрд.сўм;

-      Асаларичиликни ташкил этиш учун – 90,0 млн.сўм;

-      Иссиқхоналар ташкил этиш учун – 1,7 млрд.сўм;

-      Паррандачиликни ташкил этиш учун – 445,0 млн.сўм;

Бошқа йўналишлар учун -15,2 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Тижорат банкларимиз томонидан ажратилган ушбу кредит маблағлари ҳам келгусида аҳолининг озиқ овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжини тўлақонли қондиришда ўз самарасини беради албатта.

Жорий йилда бутун дунё ҳамжамиятининг чуқур ташвишига  сабаб бўлиб, барча соҳаларда улкан хавф хатарларни юзага келтираётган коронавирус пандемиясини тарқалиши туфайли ҳам бугунги кунда энг ривожланган давлатларда, шу жумладан мамлакатимизда ҳам озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига жиддий ёндошиш  лозимлигини тақозо этмоқди.

Бугун мана шу залда ўтирган мен бошчилигимдаги барча сектор раҳбарлари, мутасадди раҳбарларимиз, қолаверса Сиз депутатларимиз томонидан озиқ овқат хавфсизлиги масаласига жиддий ёндошиб, мавжуд ресурсларимиздан самарали фойдалансак албатта Муҳтарам Президентимиз томонидан олдимизга қўйилаётган вазифаларни ортиғи билан бажаришимизга ишонаман.

Бунинг учун учун эса туманимизнинг салоҳияти ҳам куч ва имкониятлари ҳам етарли.

Мавжуд имкониятлардан тўғри фойдалансак ҳалқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиб, олдимизга қўйган мақсадларимизга албатта эришамиз, — деди туман ҳокими У.Халилов ўз сўзида.

Шунингдек, сессияда давлат бюджетига тушумлар ва белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9 ойлик ижроси ва бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Савол-жавоб ва очиқ мулоқот тарзида ўтган сессияда ОАВ вакилларининг саволларига мутасадди раҳбарлар жавоб беришди. Шунингдек, кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.