Нурота туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Кенгаш раиси, Нурота тумани ҳокими У.Халилов олиб борди.

Сессияда дастлаб, депутатлар томонидан тумандаги умумтаълим мактабларини санитария талабларига мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда тумандаги сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессияда тумандаги давлат Мактабгача таълим ташкилотларини сентябрь ойидан анъанавий ва масофавий шаклда фаолиятини бошлаши тўғрисида туман Мактабгача таълим бўлими мудирининг ахбороти эшиттирилиб, кенг муҳокамага қилинди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги яна бир муҳим масала "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 мартдаги "Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги КҚ-22-IV-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида" туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳамидованинг абороти депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунинг билан сессия кун тартибида кўриб чиқиган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.