Бугун халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўнинчи сессияси ўтказилди.

Нурота туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси – Нурота тумани ҳокими У.Халилов бошқариб борди.Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги масалалар муҳокамасига ўтишдан олдин сўз Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик паталаси депутати Тожиев Козимжон Ўктамович берилади.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, Сессия кун тартибидаги биринчи масала "Туман ҳокимининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ("темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлар тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Шунингдек, Сессия кун тартибидаги иккинчи масала "Умумий ўрта таълим муассасаларида янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш, карантин даврида ўқувчиларнинг таълим жараёнини белгилаш бўйича ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровномалар якунлари тўғрисида” туман ҳокими ўринбосари Вафоев Шуҳрат Комилович сўзга чиқди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги учинчи масала "Нурота туманида 2021 йилда марказлашган ичимлик сув иншоотлари ва тармоқларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларга бериладиган таклифлар тўғрисида” туман ҳокими ўринбосари Рустамов Шерзод Насриддиновичнинг маърузаси эшиттирилди.

Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.