Нурота туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Нурота туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини Нурота туман ҳокими - Кенгаш раиси У. Халилов олиб борди.

Белгиланган талаблар асосида кун тартиби тасдиқланиб, депутаталар сессияга киритилган масалалар муҳокамасига киришишди. Дастлаб, карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши  ҳақида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ҳисоботи эшиттирилди.

Нурота туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги кейинги масала Нурота тумани жиноят ва маъмурий судлар томонидан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тўғрисида Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси ўз ҳисоботини берди.

Нурота туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги яна бир масала – Маҳаллий бюджетлар ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман Молия бўлими бошлиғи С.Ҳайдаровнинг ва кун тартиби бўйича бошқа масалалар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Нурота туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Нурота туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.