Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VIII - сессияси бўлиб ўтди. 
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VIII - сессияси бўлиб ўтди.
 
Халқ депутатлари туман Кенгашининг саккизинчи сессиясини туман ҳокими очиб берди. Ушбу сессия ишига Нурота туманидаги ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли давлат ва жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала туманда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағаллик даражасини камайтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Назаров Музаффар Бердибоевичнинг ҳисоботи тингланди.
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VIII - сессияси бўлиб ўтди.
Шунингдек, кун тартиби бўйича туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Ёдгоров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг 2020 йил 5 июндаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг жорий йил биринчи чорагида ижро этилиши ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ахбороти ҳақида”ги 14-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида ахборот берди.
Шу билан бирга сессия кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VIII - сессияси бўлиб ўтди.
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.