ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 12 ИЮН КУНИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОТА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Сессия кун тартибида коронавирус пандемиясига оид фармонлари ва қарорларининг тумандаги ижроси, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга яратилаётган имкониятлар, қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги юзасидан шунингдек, туманда дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари қатъий назоратга олиниши ҳолати, жамоат тартибини сақлаш ва туманда карантин тадбирлари талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, туманда аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда туманда ёшлар орасида диний фон, ноисломий ташкилотлар фаолиятининг кучайиши, "ғарб маданияти”ни ва маънавиятимизга ёт бўлган ғояларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берувчилар ҳисоботи тингланди ва туман Кенгаши аъзолари томонидан тасдиқланди.

Сессия ишида туман ҳокими У.Халилов, сектор раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари ва кун тартибига алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VII-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VII-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VII-сессияси бўлиб ўтди.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.