Туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолиятни янада такомиллаштиришда "Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури асосида ёшларнинг дунёқарашини шакллантириш, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашга қаратилган самарали тизим жорий этилиб, ёшларда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш катта эътибор қаратилган.

Ёшларнинг таълим-тарбияси, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, айниқса уюшмаган ёшлар қатлами бандлигини таъминлаш, ёш тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш ҳамда бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, ёш хотин-қизларни ҳаётга тайёрлаш мақсадида уларни қизиқишларидан келиб чиқиб қайта касб-ҳунарга ўқитиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгилаб олинди.
 Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан ўтказган учрашуви (58-сон) баёнида белгилаб берилган вазифалар ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир туман сектор раҳбарлари томонидан жойларда 20 маротаба учрашувлар ўтказган ҳолда 899 нафар ёшларнинг 18 та муаммоларини жойида ҳал этилди, 49 нафарига тушунтириш берилди ва 11 нафарининг муаммо, таклифлари ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

Ишчи гуруҳлар томонидан туманда 655 нафар ишсиз, доимий иш жойига эга бўлмаган ёшлар рўйхати шакллантирилди ва 2020 йилда уларнинг тўлиқ 552 нафар (84,3 %) бандлигини таъминлаш белгиланди.

Шундан сўнг сектор раҳбарларининг ўзларининг йил давомида қилиниши керак бўлган вазифалари ҳақида ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш бўйича тумандаги тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар тўғрисида туман Агробанк ва Халқбанк раҳбарларининг ҳисоботлари эшиттирилди.
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Ўз навбатида шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизким, дунё миқёсида хавотирли тус олган коронавирус инфекцияси ҳам кун тартибига кирилиб, "Коронавирус” инфекцияси билан касалланиш бўйича эпидемик вазият, ушбу касалликни туман ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар тўғрисида ҳам чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР