Бугун 6-умумий ўрта таълим мажлислар залида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар фаоллари, шаҳардаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.

Сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгашига 2019 йил 22 декабрь куни ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида шаҳар сайлов комиссияси раиси Н.Эргашевнинг ахбороти тингланди ва округлардан сайланиб, рўйхатга олинган 10 нафар депутат ваколати тасдиқланди.

Сессияда шунингдек, халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари ҳамда депутатларини рўйхатга олиш, халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг регламентини тасдиқлаш, шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўрилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси маслаҳат кенгаши аъзолигига 10-"Мармаробод" сайлов округидан сайланган шаҳар Кенгаши депутати, "Мармар стандарт" масъулияти чекланган жамияти раиси Олимов Отабек Раҳмоновичнинг номзоди тасдиқланди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒОЗҒОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒОЗҒОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒОЗҒОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒОЗҒОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР