Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар раҳбарлари қатнашдилар.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашига 2019 йил 22 декабрь ва 2020 йил 5 январь кунлари ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси Б.Тожиевнинг ахбороти тингланди ва округлардан сайланиб, рўйхатга олинган 30 нафар депутат ваколати тасдиқланди.ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОТА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
Сессияда шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини  рўйхатга олиш, халқ депутатлари туман Кенгашининг регламентини тасдиқлаш, туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўрилди.ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОТА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди.
Депутатлар халқ депутатлари туман Кенгашига 13-Нурота сайлов оркугидан сайланган депутат Халилов Умарбек Яхшимуродовични Нурота тумани ҳокими этиб тасдиқлаш тўғрисидаги таклифни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.
Сессияда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси маслаҳат кенгаши аъзолигига 11-"Миришкор" сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати, "Азим ота" фермер хўжалиги раиси Самиев Илҳом Азимовичнинг номзоди тасдиқланди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОТА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОТА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР