Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июндаги "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2538-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия фонди Навоий вилоят филиали, "Соғлом авлод учун” ХХФ туман таянч маскани, туман Хотин-қизлар Қўмитаси, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши билан ҳамкорликда жорий йилнинг 16 июнь куни Нурота туман "Мурувват уйи”да "Мустақиллик – олий неъмат” мавзусида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбирда "Мурувват уйи” даволанувчиларига фонд томонидан байрам совғалари, кийим-кечаклар ва гигиена воситалари тақдим этилди. Муассасанинг бир нафар даволанувчисига ногиронлик аравачаси совға қилинди.

Шу куни тадбир доирасида даволанувчилар тиббий кўрикдан ўтказилди.

"Мурувват уйи” ошхонасида даволанувчилар учун байрам дастурхони ёзилиб, шоҳ таомимиз ош тортилди.

Тадбирда сўзга чиққан "Соғлом авлод учун” ХХФ вилоят филиали директори М.Юлдашева, туман Хотин-қизлар Қўмитаси раиси Ф.Файзиева, фонднинг туман таянч маскани директори Р.Рўзибоева, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси Ў.Каримовлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Нурота туман "Мурувват уйи” психиатр шифокори Сайфулло Мардонов:

- Ўтказилаётган мазкур тадбир муборак Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 25 йиллик шодиёналари арафасида "Мурувват уйи” даволанувчилари учун ажойиб совға бўлди. Бу каби тадбирлар Юртбошимизнинг "Савоб ишни ҳар ким ҳар кун қилиши керак” – деган эзгу сўзларининг амалий ифодаси бўлди, дейишимиз мумин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР