Бош саҳифа > Туман хакида > Нурота тарихи

Нурота тарихи


5-01-2020, 08:03. Муаалиф: admin
Нурота тарихи

Юртимиздаги кишлок ва махаллалар янада ободонлашиб, шахарлар янада кўркамлашиб бораётган бир шароитда уларнинг ўтмиш тарихи ва маданиятига алохида эътибор каратилмокда. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, «бугун бизнинг олдимизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, биз буюк маданиятимиз томирларига, кадимий меросимиз илдизларига кайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналаримизни янги жамият курилишига тадбик этмогимиз керак».
Юртимизнинг бой тарихга эга бўлган Нурота шахри географик жихатдан Ўзбекистоннинг марказида жойлашган бўлиб Нурота тумани шимолий-шаркдан Жиззах, жанубий-шарк ва шаркдан Самарканд вилоятлари, гарб ва жанубий-гарбдан Навоий
вилоятининг бошка туманлари билан чегарадошдир. Туман маркази бўлмиш Нурота шахри ўзига хос бой ва бетакрор табиати, зилол хамда мукаддас булоклар билан машхур. Шу билан бирга шахарнинг тарихи хам узок ўтмишга бориб такалади.
Шу йилнинг 21-24 апрел кунлари Нурота шахри ва туманида бўлиб кайтган кичик илмий гурух аъзолари олдига Нурота табиий-меъморий музейи мажмуаси ишини такомиллаштириш, шахар ва унинг атрофида жойлашган тарихий-археологик ёдгорликларда текширув ишлари олиб бориш, кабртош битикларни ўрганиш каби вазифалар кўйилган эди.
Нурато ёки Нури Бухоро номи билан тарих сахифаларидан ўрин олган мазкур тарихий шахар хакида Абу Бакр Наршахий маълумот бериб, уни Бухоро таркибидаги тарихий жой сифатида кайд этади. Наршахий IX-X асрларда яшаб ўтганлигини назарда тутадиган бўлсак ва унинг бу худуд хакида ўша даврда маълумотлар ёзиб колдирилганлигини хисобга олсак, у холда Нурнинг кадимийлигига шак-шубха колмайди. Ўша даврда хам бу маскан зиёратчилар ташриф буюрадиган кадамжо бўлган. Зиёратгохнинг гарбий кисмидаги мукаддас чашма ва чашмадаги мукаддас хисобланган баликлар киши эътиборини ўзига тортади. Булокдан юкорида, унинг гарбий бурчагида сагана ва кабртош кўйилган. Бу ёдгорлик Нурий нисбаси билан машхур Саййид ад-Дин Абу Хасанга тегишли.

Нурота тарихи
Нурота тарихи


Меъморий ёдгорликлар асосан Шайбонийлар даврининг махсулидир ва кейинги даврларда яъни мангитлар сулоласи хукмронлик килган вактда таъмирланган. Наршахийнинг ёзишича, Нурда жомеъ масжиди ва работлар бўлган. Зиёратга келувчиларнинг асосий кисми Бухоро ахолиси, шунингдек, бошка жойлардан хам бу ерга кўплаб кишилар ташриф буюришган. Хозирги вактда хам бу ерга келувчиларнинг аксарияти Бухоро ва унинг атрофидандир. Наршахий Нур зиёратига бориб кайтганларни хожилар фазилатига эга бўлиши тўгрисида хам ёзиб колдирган. Нурнинг зиёратгох бўлиши, бу жойдаги ерда мукаддас кадамжоларнинг мавжудлиги билан богликдир. Мукаддас булок, баликлар, тарихий обидалар, Саъид ад-Дин Абул Хасан Нурий, Ар-Румий сингари тарихий шахсларнинг кабрлари мавжудлиги, шунингдек араблар истилоси даврида Мовароуннахрга келиб колган ва шу тупрокда фонийликдан бокийликка кетган хамда Нурда дафн этилган тобеинлар кабрлари борлиги шундан далолат беради.
Нурнинг кадимий тарихини Искандар Зулкарнайн истилоси билан боглашади. Нур атрофидаги кишлоклардан бирида унинг ва онасининг рамзий макбараси мавжуд ва бу жой хам мукаддас зиёратгох саналади. Бирок македониялик истилочининг Нурга асос солганлиги хакида аник далиллар йўк, факат ривоятлар, халк огзаки ижоди махсули бўлган айрим узук-юлук афсонавий хикоялар мавжуд.
Таъкидлаш жоизки, турли даврларга оид ёзма манбаларда ва ривоятларда Нуротанинг кадимийлиги хакида сўз юритилсада, шахар ва унинг атрофлари тарихи илмий жихатдан етарлича ўрганилмаган. Ўтган аср 50-йилларининг бошларида Я.Г.Гуломов бошчилигидаги илмий гурухнинг киска муддатли илмий изланишлари хамда 70-80 йилларда ФА Археология институтининг илмий ходими О.М. Ростовцев олиб борган тадкикотлар бу сохага бироз ойдинлик киритди. Бизнинг киска муддатли Нурота ва унинг атрофларида олиб борган текширувларимиз бу худудда кенг кўламдаги тарихий археологик тадкикотлар олиб бориш зарурлигини кўрсатди.
Аввало, шахарнинг номланиши хакида … Хозирча илмий асосланмаган тахминларга кўра, шахарга Македониялик Александр буйругига кўра асос солинган бўлиб, у ўрта асрларда «Нур» «Нури Бухоро» номлари билан машхур бўлган. Ўрта асрлар муаррихлари Наршахий, Жувайний, Истахрий асарларида кўхна шахар – «Нур» деб тилга олинган. «Нур» атамаси кўхна шахарнинг шахристон кисмидаги чашмага нисбатан пайдо бўлганлиги эхтимолдан холи эмас. Чунки тог этагидаги чашмадан бахор ва киш ойларида сув бугланиб юкорига кўтарилиб туради. Бу сув бугига эрталаб куёш нурлари таъсир этиб камалак хосил бўлади ва ердан нур кўтарилаётгандек кўринади..
Янада кадимгирок тарихга, Нурота шахрининг пайдо бўлган даврига назар ташлайдиган бўлсак, хозирги Нурота худудлари кадимги Сўгдиёна вилояти таркибига кирган. Сўнгги йилларда олиб борилган тадкикотлар натижаларига кўра мил.авв. VII-IV асрларда Сўгдиёна ўлкасининг чегараси гарбда Бухоро вохаси, шаркда Хисор тоглари, жанубда Кашкадарёнинг куйи окими ва Кўхитанг адирлари, шимолда эса Нурота тог-адирлари билан чегараланган бўлиши мумкин. Кадимги даврда Ўрта Осиёнинг ижтимоий-иктисодий ва сиёсий хаётида мухим ўрин эгаллаган Сўгдиёна ўлкаси турли манбаларда Сўгда, Сўгуда, Сўгдиёна номлари остида эслатиб ўтилади. Бу номларнинг келиб чикиши ва уларнинг маъноси хакида хозирча аник фикрлар йўк. Айрим тадкикотчилар (В. Томашек) бу номни эронча «SUS» - «ёнмок, ялтиратмок, нур таратмок», сўзидан олинган деса, айримлари (О.Смирнова) бу сўз «хосилдор вохалар ўлкаси» деган маънони беради деб хисоблайдилар.
Агар кадимги ўлкалар, вилоятлар номлари кўп холларда улар худудидаги тоглар, дарёлар, кўллар, калъаларнинг номларидан олинганлигига эътибор каратсак, Сўгдиёна хам ўз худудларидаги бирор жой номини олмаганмикин, деган фикр тугилади. Нурли ва хосилдор ўлка бўлган Нурота айнан мана шу жойга тўгри келиши мумкин. Аммо, бу фикрни асослаш учун хали кўпгина илмий тадкикотлар керак бўлади.
Кадимги тарихимизни тиклаш учун кимматли маълумотлар берувчи илк ёзма манбалар – «Авесто», ахмонийлар миххат ёзувлари хамда юнон-рим тарихчиларининг асрларида Сўгдиёна ва сўгдийлар хакида маълумотлар берилса-да, уларда айнан Нурота хакида маълумотлар учрамайди. Хозирги кунгача олиб борилган археологик тадкикотлар хам Нуротанинг ахмонийлар ёки юнон-македон даврига оид маданий катламлари аникланмаган. Бу худудларда жиддий археологик тадкикотлар олиб бориш ва бу тадкикотлар натижасида Нурота шахри ёшини аниклаш зарурати хам айнан мана шу холат билан белгиланади.
Бу ўринда бир масалага эътибор каратишни лозим топдик. Маълумки, дехкончилик ва сугориш иншоотлари тарихи анчайин кизикарли мавзу хисобланади. Ўзбекистоннинг кадимги вилоятлари худудидан дехкончилик махсулотларининг колдиклари, мехнат куроллари, кишлок хўжалик махсулотлари сакланадиган идишлар, сугориш иншоотлари илдизларининг топилиши хўжалик юритишнинг муайян туридан далолат беради. Сўгдиёнадаги мил.авв I минг йилликнинг ўрталарига оид дехкончилик ва сугориш иншоотлари тўла-тўкис ўрганилмаган. Бу ўринда Я.Гуломовнинг ўтган асрнинг 60-йилларида Зарафшон ва Кашкадарёнинг куйи окимларидаги кадимги ерларни сугоришнинг ўзига хос хусусиятлари ва гидрографиясига оид масалаларини тадкик этганлигини таъкидлаш зарур. Айникса, А. Мухаммаджановнинг антик ва ўрта асрларга оид сугориш масалаларига багишланган тадкикотларини алохида кайд этиш лозим.
Бактрия, Хоразм, Маргиёна ва Сўгдиёна худудларидан Ахмонийлар даврига оид сугориш иншоотларининг излари аникланган. Кўпчилик тадкикотларнинг фикрича, тог олди текисликлари ва дашт худудларини сугоришда ишлатилган коризлар – ер ости каналлари айнан мана шу даврда пайдо бўлган. Хусусан, Полибий салавкийлар подшоси Антиох III нинг Парфия даштлари оркали ўтган харбий юришлари хакида маълумот берганда ушбу дашт худудлари бир канча кудуклари бўлган ер ости каналлари оркали сугорилиб, бу каналлар «форслар даврида» бунёд этилгани хакида ёзади.
Ўзбекистоннинг мана шундай мураккаб сугориш иншоотларидан фойдаланилган туманларидан бири Нуротадир. Бу ерда коризлардан хозирги кунда хам фойдаланилади. Юкорида таъкидлаганимиздек, кориз – ер ости сув иншоотидир. Бундай сугориш иншоотини куриш нихоятда огир ва мураккаб бўлган. У машаккатли кўл мехнатидан ташкари ер ости сувларининг тўпланадиган катлами, йил мавсумларида бу сувлар сатхида рўй берадиган ўзгаришлар ва кориз чикариладиган жой рельефидаги нишабликни жуда аник белгилашни талаб этади. Нуротада хозирги кунда ер юзасига сув чикариб турган кориз «Калта кориз» деб номланиб, унда 50 та кудук бор. Бу ерда юзаки текширув ўтказган киши хам кадимги дехконлар санъатига койил колмай иложи йўк.
Сугорилишнинг кориз усули мил.авв. VII-IV асрларда тог олди текисликлари ва даштларида кенг фойдаланилганига эътибор каратсак, Нурота атрофлари ахмонийлар давридаёк ўтрок ахоли томонидан ўзлаштирила бошланганлигини кузатиш мумкин. Нуроталик кадимги бободехконлар анча мураккаб бўлишига карамай ушбу сугориш усулидан фойдаланганлар. Бу сувлар етиб келган жойларда эса ерларни ўзлаштириб турар-жойлар ва манзилгохлар барпо этганлари шубхасиздир.
Тадкикот гурухимиз уч кун давомида Нурота калъаси, шахар девори деб тахмин килинаётган Девори Пироста хамда Нурота атрофидаги Пашшот калъаси колдикларида кидирув-текширув ишлари олиб борди. Ушбу ёдгорликлар ва улар атрофларидаги сополлар йигиб олинди. Дастлабки хулосаларга кўра сополларнинг энг кадимгиси милодий IV-V асрларга (яъни, сўгд-эфталит даврига) оиддир. Янада кадимгирок деб тахмин килинаётган сополлар эса киёсий ўрганишни талаб этади.
Нурота калъасининг тузилиши, деворлар ва улардаги миноралар (бурж) кисман тадкик этилди. Калъа деворининг ички йўлакларига элтувчи кириш йўллари (махаллий ахоли уларни горлар деб тасаввур килади) сакланиб колган. Калъа девори пахса асосида хом гиштдан кад кўтарган хамда вакти-вакти билан таъмирлаб турилган. Хом гиштларнинг ўлчамлари Сўгдиёнадаги мил.авв. VI-IV асрларга оид Узункир, Еркўргон, Чордара каби ёдгорликлардаги гиштларга анча якин эканлиги аникланди. Булар хозирча даслабки хулосалар бўлиб, аник хулосалар бериш учун жиддий тадкикотлар ўтказиш зарур.
Нуротанинг ислом даври тарихи хакида манбаларда кенгрок ёритилган ва узок мозийдаги вокеа ва жараёнлар шу жой билан алокадордир. Унинг ўтмишига эътибор каратадиган бўлсак, бу ерда Салжукнинг авлодлари Тугрулбек, Довуд ва Йабгулар кўним топишган. Жанд ахолиси билан зиддият юзага келгандан сўнг, уч ака-ука ўз лашкарлари, шунингдек, подаси билан Нур атрофига келиб ўрнашади. Албатта, уларнинг Сомонийларга карашли мулкда жойлашиши учун Бухоро амирларининг розилиги олинганлиги шубхасиздир. Тарихчи Хамдаллох Казвиний келтирган далилга кура бу вокеа 985 йилда юз берган.
Сомонийларнинг сўнгги амири Мунтасир Бухорони эгаллаб олган душманларидан маглуб бўлганидан сўнг, ўз харбий кучларининг колган-кутганлари билан Нуротага келиб, мустахкамланиб олган ва шу ердан туриб Дабусия калъасида жойлашиб олган ракибига хужум килган.
Жамол ал-Каршининг «Мулхакат ас-сурах» асаридаги маълумотларда келтирилишича Нурота атрофларидаги салжукийлар Бухоро амири томонидан хайдалган. Лекин хакикатда салжукийлар корахонийлар сикуви остида бу жойларни тарк этганлар.
1220 йилда Чингизхон Ўтрор оркали Бухоро томонга юриш килганда Нуротани жангсиз эгаллаган. Чингизхон Нурга Тохир Баходир бошчилик кўшинни жўнатган ва мазкур мўгул харбий кисмлари 1220 йил январь ойида Ўтрор ва Нур орасидаги карвон йўли оркали келиб, шахар ахолисига таслим бўлишни талаб этган. Нур ахолиси эса Тохир Баходир билан музокара юритиб, ўз элчиларини Чингизхонга жўнатган. Мўгул хони шахарни харбий кўшинда Тохирга нисбатан нуфузи баланд Субутойга топширишни буюрган. Субутой буйруги билан ахоли ўзи билан хаётий эхтиёжлари учун зарур буюмлар, мол, озик-овкат олиб шахарни тарк этган. Шундан сўнг шахар талон-тарож килинган. Чингизхон ташрифи вактида эса талон-тарож килинган нарсалар ахолига кайтарилган ва нуроталиклар 1500 динор микдорида товон тўлашлари талаби кўйилган. Мўгуллар нуроталиклардан махаллий хоким Эл хожи бошлик 60 кишилик харбий кисм тузиб, Дабусия калъасининг камалига жўнатган.
Руслар истилоси даври, XIX асрнинг 60 йилларига оид манбаларда Нуротанинг беки Абдал Гаффор хакида илик сўзлар ёзилган. 1886 йилда Россия ва Бухоро орасидаги чегара Нурота чўли худудидан ўтказилган вактда Абдал Гаффор билан бирга Зиёвуддин ва Хатирчининг беклари хам иштирок этишган.
Хуллас, Нуротада олиб борилган киска муддатли кидирув-текширув экспедицияси бу худудда кенг камровли тадкикотлар ўтказиш лозимлигини курсатади. Нурота, шубхасиз республикамиздаги кадимги шахарлардан биридир. Ушбу фикрни хар томонлама илмий асослаш кейинги бўлажак тадкикотлар натижаларига боглик.
Нурота тарихи


Ортга қайтиш