Аввало, шахарнинг номланиши хакида … Хозирча илмий асосланмаган тахминларга кўра, шахарга Македониялик Александр буйругига кўра асос солинган бўлиб, у ўрта асрларда «Нур» «Нури Бухоро» номлари билан машхур бўлган. Ўрта асрлар муаррихлари Наршахий, Жувайний, Истахрий асарларида кўхна шахар – «Нур» деб тилга олинган. «Нур» атамаси кўхна шахарнинг шахристон кисмидаги чашмага нисбатан пайдо бўлганлиги эхтимолдан холи эмас. Чунки тог этагидаги чашмадан бахор ва киш ойларида сув бугланиб юкорига кўтарилиб туради. Бу сув бугига эрталаб куёш нурлари таъсир этиб камалак хосил бўлади ва ердан нур кўтарилаётгандек кўринади..
Янада кадимгирок тарихга, Нурота шахрининг пайдо бўлган даврига назар ташлайдиган бўлсак, хозирги Нурота худудлари кадимги Сўгдиёна вилояти таркибига кирган. Сўнгги йилларда олиб борилган тадкикотлар натижаларига кўра мил.авв. VII-IV асрларда Сўгдиёна ўлкасининг чегараси гарбда Бухоро вохаси, шаркда Хисор тоглари, жанубда Кашкадарёнинг куйи окими ва Кўхитанг адирлари, шимолда эса Нурота тог-адирлари билан чегараланган бўлиши мумкин. Кадимги даврда Ўрта Осиёнинг ижтимоий-иктисодий ва сиёсий хаётида мухим ўрин эгаллаган Сўгдиёна ўлкаси турли манбаларда Сўгда, Сўгуда, Сўгдиёна номлари остида эслатиб ўтилади. Бу номларнинг келиб чикиши ва уларнинг маъноси хакида хозирча аник фикрлар йўк. Айрим тадкикотчилар (В. Томашек) бу номни эронча «SUS» - «ёнмок, ялтиратмок, нур таратмок», сўзидан олинган деса, айримлари (О.Смирнова) бу сўз «хосилдор вохалар ўлкаси» деган маънони беради деб хисоблайдилар.
Агар кадимги ўлкалар, вилоятлар номлари кўп холларда улар худудидаги тоглар, дарёлар, кўллар, калъаларнинг номларидан олинганлигига эътибор каратсак, Сўгдиёна хам ўз худудларидаги бирор жой номини олмаганмикин, деган фикр тугилади. Нурли ва хосилдор ўлка бўлган Нурота айнан мана шу жойга тўгри келиши мумкин. Аммо, бу фикрни асослаш учун хали кўпгина илмий тадкикотлар керак бўлади.
Кадимги тарихимизни тиклаш учун кимматли маълумотлар берувчи илк ёзма манбалар – «Авесто», ахмонийлар миххат ёзувлари хамда юнон-рим тарихчиларининг асрларида Сўгдиёна ва сўгдийлар хакида маълумотлар берилса-да, уларда айнан Нурота хакида маълумотлар учрамайди. Хозирги кунгача олиб борилган археологик тадкикотлар хам Нуротанинг ахмонийлар ёки юнон-македон даврига оид маданий катламлари аникланмаган. Бу худудларда жиддий археологик тадкикотлар олиб бориш ва бу тадкикотлар натижасида Нурота шахри ёшини аниклаш зарурати хам айнан мана шу холат билан белгиланади.
Бу ўринда бир масалага эътибор каратишни лозим топдик. Маълумки, дехкончилик ва сугориш иншоотлари тарихи анчайин кизикарли мавзу хисобланади. Ўзбекистоннинг кадимги вилоятлари худудидан дехкончилик махсулотларининг колдиклари, мехнат куроллари, кишлок хўжалик махсулотлари сакланадиган идишлар, сугориш иншоотлари илдизларининг топилиши хўжалик юритишнинг муайян туридан далолат беради. Сўгдиёнадаги мил.авв I минг йилликнинг ўрталарига оид дехкончилик ва сугориш иншоотлари тўла-тўкис ўрганилмаган. Бу ўринда Я.Гуломовнинг ўтган асрнинг 60-йилларида Зарафшон ва Кашкадарёнинг куйи окимларидаги кадимги ерларни сугоришнинг ўзига хос хусусиятлари ва гидрографиясига оид масалаларини тадкик этганлигини таъкидлаш зарур. Айникса, А. Мухаммаджановнинг антик ва ўрта асрларга оид сугориш масалаларига багишланган тадкикотларини алохида кайд этиш лозим.
Бактрия, Хоразм, Маргиёна ва Сўгдиёна худудларидан Ахмонийлар даврига оид сугориш иншоотларининг излари аникланган. Кўпчилик тадкикотларнинг фикрича, тог олди текисликлари ва дашт худудларини сугоришда ишлатилган коризлар – ер ости каналлари айнан мана шу даврда пайдо бўлган. Хусусан, Полибий салавкийлар подшоси Антиох III нинг Парфия даштлари оркали ўтган харбий юришлари хакида маълумот берганда ушбу дашт худудлари бир канча кудуклари бўлган ер ости каналлари оркали сугорилиб, бу каналлар «форслар даврида» бунёд этилгани хакида ёзади.
Ўзбекистоннинг мана шундай мураккаб сугориш иншоотларидан фойдаланилган туманларидан бири Нуротадир. Бу ерда коризлардан хозирги кунда хам фойдаланилади. Юкорида таъкидлаганимиздек, кориз – ер ости сув иншоотидир. Бундай сугориш иншоотини куриш нихоятда огир ва мураккаб бўлган. У машаккатли кўл мехнатидан ташкари ер ости сувларининг тўпланадиган катлами, йил мавсумларида бу сувлар сатхида рўй берадиган ўзгаришлар ва кориз чикариладиган жой рельефидаги нишабликни жуда аник белгилашни талаб этади. Нуротада хозирги кунда ер юзасига сув чикариб турган кориз «Калта кориз» деб номланиб, унда 50 та кудук бор. Бу ерда юзаки текширув ўтказган киши хам кадимги дехконлар санъатига койил колмай иложи йўк.
Сугорилишнинг кориз усули мил.авв. VII-IV асрларда тог олди текисликлари ва даштларида кенг фойдаланилганига эътибор каратсак, Нурота атрофлари ахмонийлар давридаёк ўтрок ахоли томонидан ўзлаштирила бошланганлигини кузатиш мумкин. Нуроталик кадимги бободехконлар анча мураккаб бўлишига карамай ушбу сугориш усулидан фойдаланганлар. Бу сувлар етиб келган жойларда эса ерларни ўзлаштириб турар-жойлар ва манзилгохлар барпо этганлари шубхасиздир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР