Мукофот  муборак

Мамлакатимиз равнақини ошириш, Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда муносиб ҳисса қўшиш йўлида самарали хизмат қилиб келаётган юртдошларимиз ҳамавақт муҳтарам Юртбошимиз томонидан муносиб тақдирланиб келинмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонларига биноан турли соҳаларда фидокорона хизмат қилиб келаётган ватандошларимиз Давлат мукофотлари ҳамда "Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирландилар. Мукофотланган юртдошларимиз орасида нуроталиклардан 3 нафарига Давлат мукофотлари, 75 нафарига эсдалик нишонлари насиб этди.

28 август куни туман ҳокимлиги йиғилишлар залида ўтказилган тақдимот маросимида Навоий вилоят ҳокими сенатор Э.О.Турдимов иштирок этиб, Муҳтарам Президентимиз номларидан мукофотларни самимият билан топширди. Туман ҳокими К.Б.Турсуновга байрам муносабати билан берилган Давлатимизнинг "Содиқ хизматлари учун” медалини вилоят ҳокими тақдим этар экан, бу юксак унвон бутун нуроталикларнинг ҳалол ва фидокорона меҳнатларига берилган муносиб унвон дея таъкидлаб ўтди.

Ҳукуматимизнинг юксак эътибор ва эътирофига сазаввор бўлган азиз тумандошларга мукофотлар муборак бўлсин. Элим-юртим дея қилаётган хизматлари бундан-да салмоқли ва бардавом блсин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР