Истиқлол туҳфаси

Туманимиз халқига самарали хизмат кўрсатиб келаётган туман Ички ишлар бўлими Ёнғин хавфсизлик хизмати бўлинмаси жамоаси учун Мустақиллигимизнинг 25 йиллк катта тўйига тумандаги "Арба” МЧЖ қурувчилари томонидан бунёд этилган янги бино тўёна сифатида топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали очилиш маросимини вилоят телевидениеси сухандони М.Рахимова олиб борди. Маросимда дастлаб Навоий вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Умаров сўзга чиқиб, Туман Ички ишлар бўлими 4-сонли касбийлаштирилган Ёнғин хавфсизлик хизмати бўлинмаси ходимлари ва барча тадбир иштирокчиларини қўшалоқ байрамлар билан муборакбод этди. Маросимда Навоий тоғ кон металлургия комбинатидан А.Пўлатов, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги хизмати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник С.Зуфаров, вилоят ИИБошқармаси бошлиғи полковник Р.Турсунов, туман ҳокими сенатор Қ.Турсуновлар табрик сўзларига чиқишиб, мамлакатимизда истиқлол йилларида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, хусусан қурилиш бунёдкорлик ишлари тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Маросим давомида ушбу замонавий, барча қулайликларга эга бинонинг тез ва сифатли бунёд этилишида жонбозлик кўрсатган "Арба” МЧЖ раҳбари А.Жумаев ва бунёдкорлик ишларида намуна кўрсатган ишчи-хизматчилардан Шодиев, Жўраев, Рўзиев, Раҳмонов, Примов, Қаюмов, Избосаров, Кенжаев, Ҳазратов, Сафаровларга Ёнғин хавфсизлик хизмати ходимларининг миннатдорчиликлари сифатида совғалар топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР